1

Ўзбекистон маданий мероси объектлари ягона электрон базага киритилади

МАДАНИЯТ 24.01.2018, 10:58
Ўзбекистон маданий мероси объектлари ягона электрон базага киритилади

Президентнинг 16.01.2018 йилдаги Ф-5181-сон «Моддий маданий ва археология мероси объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишни такомиллаштириш тўғрисида»ги фармойиши эълон қилинди.

Norma.uz’нинг ёзишича, ҳужжат билан 2018-2023 йилларда моддий маданий ва археология мероси объектларини муҳофаза қилиш, асраш, илмий тадқиқ этиш, тарғиб қилиш ва улардан фойдаланишни тубдан такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича республика комиссияси ташкил этилди. Маданият вазирлиги комиссиянинг ишчи органи ва фаолиятининг ташкилотчиси саналади.

Комиссия таркибига Бош вазир, маданият, иқтисодиёт ҳамда олий ва ўрта махсус таълим вазири, Ўзбекистон Фанлар академияси президенти, Ўзбекистон Бадиий академияси раиси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий, Ўзбекистон тарихи давлат музейи директори ва бошқалар киради.

Дастурнинг алоҳида йўналишлари билан ишчи гуруҳлар шуғулланади, уларнинг таркиблари ҳам ҳужжат билан тасдиқланди. 1.04.2018 йилга қадар улар республиканинг барча моддий маданий ва археология мероси объектларининг уларнинг туристик потенциали, тарихий-маданий аҳамияти, техник ҳолати каби кўрсаткичлари бўйича хатловдан ўтказилишини ташкил этишлари даркор.

Натижалар барча объектлар тўғрисида батафсил маълумотлар билан яратиладиган ягона электрон маълумотлар базасига киритилади. Малакали мутахассислардан иборат ҳудудий эксперт гуруҳлари мерос объектларини хатловлар ўтказади.

Ҳудудий ҳокимликлар, тегишли давлат органлари ва хўжалик бошқаруви органлари объектлар ҳолатини тўлиқ ўрганиш учун барча шароитларни яратишлари шарт.

Ҳужжат 17.01.2018 йилдан кучга кирди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1