АсосийJamiyat

Ўзбекистонда туристларга жамоат жойларида суратга олишга рухсат этилади

'Ўзбекистонда туристларга жамоат жойларида суратга олишга рухсат этилади'ning rasmi

Ўзбекистонга келувчи сайёҳларга жамоат жойларида суратга олиш ишларини олиб боришга рухсат этилади. Бу “Кириш туризмини ривожлантириш чоралари тўғрисида”ги Президент қарорида назарда тутилган. Ҳужжат матни ЎзА сайтида келтирилган.

Ҳужжатнинг тўққизинчи бандига мувофиқ, туристларга жамоат жойларини, бино ва иншоотларни суратга олишга рухсат этилади. Қонунларда кўзда тутилган тартибда тузилган обеъктлар рўйхати бундан мустасно.

Бундан ташқари, чет тилида (инглиз, рус ва бошқа тилларда) пешлавҳа ва кўрсаткичлар ўрнатиш ташаббуси билан чиққан хўжалик юритувчи субеъктларга ушбу пешлавҳаларда ўз товар ва хизматлари ҳақида реклама маълумотларини жойлаштириш ҳуқуқи тақдим этилади. Бунда жойлаштириладиган ахборот пешлавҳа ёки кўрсаткич майдонининг 40 фоизидан кўпини эгалламаслиги лозим.

    Бошқа янгиликлар