1

Танасидан 16та игна топилган боланинг аҳволи ҳақида шифокор маълумот берди

ЖАМИЯТ 07.02.2018, 14:29
 Танасидан 16та игна топилган боланинг аҳволи ҳақида шифокор маълумот берди

Январ ойида ижтимоий тармоқларда энг кўп муҳокама бўлган, фойдаланувчиларни чуқур ҳаяжонга солган хабар — танасидан 16 та игна ва сим бўлаги топилган чақалоқ тақдири атрофидаги фикр-мулоҳазалар ҳали-ҳамон поёнига етган эмас.

Аммо... Республика Болалар жарроҳлик маркази бош шифокори Ҳабибулла Акиловнинг “Ёшлар” телеканалига берган интервьюсида маълум бўлишича, айни дамда 11 ойлик Азизбек Абдумажидовнинг аҳволи барча кўрсатгичлар бўйича кундан кунга ижобий томонга ўзгармоқда, деб ёзади "Халқ сўзи" нашри.

“Қон таҳлили, сийдик таҳлили кўрсатгичлари, яраларнинг битиши, тана ҳарорати ижобий томонга ўзгарди. Бола эма бошлади, ичак тизими яхши ишлаб кетди, қон босимини боланинг ўзи ушлаб турибди. Олдин бола кома, кома 1, кома 2, ҳолатида баҳоланган бўлса, ҳозир ўзига келиш арафасида. Отини айтсангиз кўзини очмоқда”, — дейди Ҳабибулла Акилов.

Шифокорнинг айтишига қараганда, боланинг танасида яна 3та игна қолган. Лекин улар соғлиқ учун хавф туғдирадиган жойда жойлашмагани туфайли, ҳозирча уларга тегилмайди. Бола 5-6 ёш бўлгандан кейин, керак бўлса, улар ҳам олиб ташланиши мумкин. Бундай вазиятлар олдин ҳам бўлган. Ҳаттоки 22та нинани ютган бемор ҳам тиббий элак ёрдамида, операциясиз даволанган.

Таъкидлаш жоизки, ушбу воқеа бутун Ўзбекистон аҳолисини ларзага солди. Воқеадан хабар топган киши борки, у болакайнинг тақдирига бефарқ қараб тура олмади. Ижтимоий тармоқларда аксарият боланинг соғайиб кетишига умид билдиришмоқда.

Республика Болалар жарроҳлик марказига ўз иши билан келган, бутунлай бегона кишилар ҳам боланинг соғлиги билан қизиқмоқда. Унинг яхши бўлиб қолганини эшитиб, улар ҳам шифокорларга миннатдорлик билдиришмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1