АсосийDunyo

Россияда газ баллони портлаши оқибатида Ўзбекистон фуқаролари жабрланди

'Россияда газ баллони портлаши оқибатида Ўзбекистон фуқаролари жабрланди'ning rasmi

Подмосковьеда газ баллони портлаши оқибатида 5 нафар Ўзбекистон фуқаролари жабрланди, деб хабар берди«Интерфакс» нашри.

«Портлаш оқибатида беш нафар Ўзбекистон фуқароси жабрланган. Улардан уч нафари жонлантириш бўлимида, яна икки нафари эса енгил тан жароҳатлари олган», — дейилади хабарда.

Қайд этилишича, газ баллони чорвачилик фермасида портлаган. Портлаш газ баллонидан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига риоя қилмаслик оқибатида юз бергани айтилмоқда.

    Бошқа янгиликлар