1

Уч мамлакат йўқолган Boeing қидируви юзасидан келишув ўтказмоқда

ДУНЁ 05.05.2014, 10:31
Уч мамлакат йўқолган Boeing қидируви юзасидан келишув ўтказмоқда

Душанба куни Австралия, Малайзия ва Хитой ҳукумати яшил қитъа пойтахтида уч томонлама келишувлар ўтказишни бошлади.

Учрашувда икки ой олдин йўқолган Malaysia Airlines авиакомпаниясига тегишли лайнер қидирув ишлари олиб борилиш даражаси кўриб чиқилмоқда, дея хабар бермоқда Синьхуа ахборот агентлиги.

Энди биз юқори техникани талаб қилувчи, сув ости қидирув ишлари билан шуғулланамиз,-дейди Малайзия транспорт вазири Хишамуддин Хусейн. Унинг сўзларига кўра, келишувларда қидирув ишлари қай йўсинда олиб борилиш масаласи ҳал қилинади. Вазирнинг таъкидлашича, қидирув ишларида ёрдам бериш учун кўпгина мамлакатлар ўз таклифларини билдиришмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 8 март куни Малайзия авиакомпаниясига қарашли бўлган самолёт парвозга чиққанидан икки соат ўтгач, сирли тарзда ғойиб бўлган. Boeing бортида 14 мамлакатдан 239 киши бўлган.  

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1