Кеча маҳаллий вақт билан соат 18:00 да Гонконгда автобус иштирокида катта ЙТҲ содир бўлди, деб хабар берди Ria.ru нашри.
Номаълум сабабларга кўра, икки қаватли автобус ёнбошига ағдарилган. Воқеа жойида чутқарувчилар, тиббиёт ходимлари ва полиция иш олиб борди.
ЙТҲ оқибатида 17 нафар эркак ва 2 нафар аёл ҳалок бўлди. Барча жабрланганлар касалхонага ётқизилди. Воқеа сабаблари аниқланмоқда.






