Ўзбекистон Республика МХХ билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда хориждаги террористик гуруҳлардан бирида тайёргарлик ўтаган, улар таъсирига тушиб қолган яна бир ватандошимиз қўлга олинди.
«Ўзбекистон24» телеканалининг хабарига кўра, Самарқанд вилоятида туғилган Жўраев Шерзод Украинадан олиб келинган.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, МХХ ходимлари томонидан ИШИД терростик гуруҳ жангарилари тарафдори ва уларнинг вайронакор ғоялари билан обдон захарланган Аҳрор Қосимовни кўлга олингани ҳақида хабар берган эдик.






