1

“Саломатлик мактаблари” ҳар бир маҳаллада ташкил этилади

ЖАМИЯТ 26.02.2018, 11:50
“Саломатлик мактаблари” ҳар бир маҳаллада ташкил этилади

Ўзбекистондаги барча маҳаллаларда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилувчи “Саломатлик мактаблари” ташкил этилалди, деб хабар қилмоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Ушбу “Саломатлик мактаблари” соғлом турмуш тарзини янгича тартиб ва таъсирчан усуллар билан тарғиб қилиш билан шуғулланади. Хусусан, ушбу мактаблар олдига хонадонлар, ўқув муассасалари, боғча ва маҳалларларда касалликларнинг олдини олиш бўйича профилактика ишлари олиб бориш, аҳолида ўз саломатлигига бўлган масъулиятни ошириш вазифаси қўйилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ишлаб чиққан йўриқномага кўра, ҚВП ва оилавий поликлиникалар умумий амалиёт врачлари, патронаж ҳамширалар, маҳалла фаоллари, таълим муассасаларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича масъул ходимлари, жисмоний тарбия ўқитувчилари, таълим муассасалари шифокорлари, жамоат тузилмасига бирлашиб, оилаларда, аҳоли орасида, таълим муассасаларида ўқувчи ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этади.

Ўзбекистонда ташкил этиладиган “Саломатлик мактаблари” фаолиятини ташкил этиш ва юритишда Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, Фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши, Халқ таълими ва Мактабгача таълим вазирликлари ҳамда Ўрта махсус касб-ҳунар таълим маркази масъул этиб белгиланган.


Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1