1

Ўзбекистон - Уммон учрашувларига чипта нархлари маълум қилинди

СПОРТ 16.05.2014, 11:13
Ўзбекистон - Уммон учрашувларига чипта нархлари маълум қилинди
 Ўзбекистон миллий терма жамоаси 27 ва 29 май кунлари Уммон миллий терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувларини ўтказади.

Уммон миллий терма жамоасига қарши дастлабки ўртоқлик учрашуви 27 май, сешанба куни Олмалиқда янги қуриб битказилган ОКМК спорт мажмуаси стадионида, иккинчиси эса 29 май, пайшанба куни Тошкентдаги «Жар» стадионида ўтказилади.

ЎФФ Терма жамоалар марказидан маълум қилишларича, ҳар иккала ўйин ҳам маҳаллий вақт билан 19:00да бошланиши белгиланган. Ҳар иккала ўйин учун чипталар 7 минг ва 10 минг сўмдан сотилади. Бу ҳақда ЎФФ расмий сайти хабар бермоқда.

Уммон миллий терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувлари бир қатор фахрий футболчиларнинг Ўзбекистон миллий терма жамоасидан кузатиш ўйинлари ҳам бўлади.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1