АҚШ президенти Дональд Трамп ўзининг шахсий учувчиси Жон Данкинни Америка федерал авиация бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинлашни режалаштирди, деб хабар берди Lenta.ru нашри.
Нашрнинг хабар беришича, давлат раҳбари узоқ йиллардан бери унга ҳамроҳлик қилувчи Жон Данкинни мазкур лавозимга даъвогарлар рўйхатига қўшишни тавсия қилган.Учувчи айни пайтда суҳбатдан ўтган.
Бошқа бир нашр Axios нинг хабар беришича, Данкин ҳали лавозимга тайинланмаган. У оддий учувчиси эмас, балки тажрибали учувчи эканлиги таъкидланган. Хусусан, у Трамп фойдаланган барча самолётларнинг хавфсизлиги учун жавобгар бўлган. Трамп президентлик кампанияси, яъни 21 ой давомида 203 та шаҳар ва 43 та штатга парвоз қилган.






