АсосийJamiyat

Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармасига онлайн мурожаат қилиш мумкин

'Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармасига онлайн мурожаат қилиш мумкин'ning rasmi

Тошкент шаҳар Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармасининг бошлиғи подполковник Сайфуллаев Бехзод Алишерович Facebook ижтимоий тармоғида ўз саҳифасини очди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ расмий сайти хабар беради.

Эндиликда фуқаролар онлайн режимида бошқарма бошлиғига шахсан мурожаат этишлари мумкин.

Бундан ташқари, саҳифага келган барча илтимослар, шикоятлар ҳамда мурожаатлар диққат билан таҳлил қилиниб, керакли қарорлар қабул қилинади.

    Бошқа янгиликлар