АсосийJamiyat

27 та педагогика коллежи қайта аттестациядан ўтказилади

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари томонидан 2014 йил 24 март куни тасдиқланган "Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини қайта аттестациядан ўтказиш жадвали" асосида 27 та педагогика коллежларининг қайта аттестациядан ўтказиш ишлари бошланди.
Аттестация Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 февралдаги 21-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида таълим муассасаларини давлат аккредитациясидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом” ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2008 йил 14 июлда 1836-сон билан давлат рўйхатига олинган "Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларини аттестациядан ўтказиш мезонлари ва технологиялари бўйича йўриқнома" асосида амалга оширилмоқда.
Ҳозирги кунгача 15 та педагогика коллежларининг қайта аттестацияга жалб қилинган касблари фаолияти “Ўзбекистон Республикасида таълим муассасаларини давлат аккредитациясидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом” асосида ўрганилди. Ўқувчилар билим даражасини аниқлаш бўйича тест синовлари ўтказилди.

    Бошқа янгиликлар