1

Бу йил Ўзбекистон мактабларини 501 мингдан ортиқ ўқувчи битиради

ЖАМИЯТ 21.05.2014, 10:02
Бу йил Ўзбекистон мактабларини 501 мингдан ортиқ ўқувчи битиради

Бу йил юртимиз мактабларида 9 синфни 501 минг 564 нафар битирувчи тамомлайди.

Кеча Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан 2013/2014 ўқув йили якунлари ва истиқболдаги устувор вазифаларга бағишланган матбуот анжуманида шу ҳақда сўз юритилди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири У.Иноятов қатнашди.

Маълумотларга кўра, бугунги кунда халқ таълими тизимида 15729 таълим муассасаси фаолият кўрсатмоқда. Умумий ўрта таълим мактабларида 4 миллион 458 минг нафардан ортиқ ўқувчига 390 минг нафардан зиёд устоз ва мураббий таълим-тарбия бермоқда.
Айни кунда мактабларнинг 9-синфларида билим олаётган ўқувчиларни таълимнинг кейинги босқичига тўлиқ қамраб олиш мақсадида 1-9-синф ўқувчиларига оид тўлиқ маълумотлар базаси шакллантирилди. Тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда болаларнинг келгусида қайси коллеж ёки лицейда таҳсилни давом эттиришини мукаммал ўрганиш мақсадида махсус сўровномалар ўтказилди. «Касблар фестивали», ўрта махсус, касб-ҳунар таълими даргоҳларида «Очиқ эшиклар куни» тадбирларининг ташкил этилиши болаларнинг тўғри касб танлашига кўмаклашишда муҳим аҳамият касб этоқда.

Ўтказилган сўровларга кўра, 46,91 мингга яқин битирувчилар таълимни академик лицейларда ва яна 450,39 минг ўқувчи касб-ҳунар коллежларида давом эттиришади.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1