1

Ислоҳотларни чуқурлаштиришда турмуш сифатини яхшилашнинг ижтимоий омиллари муҳокама этилди

ЖАМИЯТ 21.05.2014, 11:42
Ислоҳотларни чуқурлаштиришда турмуш сифатини яхшилашнинг ижтимоий омиллари муҳокама этилди

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида “Ислоҳотларни янада чуқурлаштириш шароитида турмуш сифатини яхшилашнинг ижтимоий омиллари” мавзусида илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

«Ижтимоий фикр» жамоатчилик фикрини ўрганиш, Республика болалар ижтимоий мослашув марказлари, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчилари, олим ва мутахассислар, талабалар иштирок этди.

Мазкур университет ректори Ғ.Муҳамедов, «Ижтимоий фикр» жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази директори Р.Убайдуллаева ва бошқалар Президентимиз раҳнамолигида таълим тизимида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар жараёнида ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, уларни турли ёт ғоя ва мафкуралар таъсиридан муҳофазалаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.

Иқтидорли ёшлар ҳар томонлама қўллаб-қувватланаётгани, илмий изланишга интиладиган, янгича фикрлаш қобилиятига эга ёш олимларни тайёрлашнинг пухта ўйланган тизими ҳаётга татбиқ этилаётгани бу ишлар самарадорлигини янада ошириш имконини бермоқда.

Конференцияда ижтимоий-иқтисодий тараққиёт ва барқарор ривожланиш аҳоли турмуш сифатини яхшилаш омили, ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда маҳалланинг ўрни, болаларни ижтимоий муҳофазалаш, социология соҳасида сифатли тадқиқот усулларидан фойдаланиш масалалари хусусида сўз юритилди. Ислоҳотларни янада чуқурлаштиришда социология фани тараққиёти, болалар ҳуқуқларини таъминлаш, ижтимоий иш амалиётини ривожлантириш масалалари бўйича фикр-мулоҳазалар билдирилди. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1