1

Ўзбекистонлик ўқувчилар халқаро Менделеев олимпиадасида биринчи даражали дипломни қўлга киритди

ЖАМИЯТ 21.05.2014, 12:24
Ўзбекистонлик ўқувчилар халқаро Менделеев олимпиадасида биринчи даражали дипломни қўлга киритди

Ўзбекистонлик ўқувчилар Кимё бўйича 48-халқаро Менделеев олимпиадасида умумжамоа ҳисобида учинчи ўринни қўлга киритиб, биринчи даражали диплом соҳибига айланишди. Ўзбекистон вакиллари 8 та медални қўлга киритишди.

Олимпиадада биринчи поғонани 11 та медал билан Қозоғистон, иккинчи ўринни 10 та медал билан россияликлар қўлга киритишди.

РИА Новостининг хабар беришича, Халқаро Менделеев олимпиадаси ҳар йили МДҲ, Болтиқ бўйи ҳамда жануби-шарқий Европа мамлакатларидан ўқувчилар қатнашишади.  

Бу йилги олимпиада қуръа ташлаш натижаларига кўра Киевда ўтиши керак эди, бироқ Украинадаги сиёсий вазият сабабли тадбир Москва Давлат университетида бўлиб ўтди.
48-олимпиадада 16 мамлакатдан миллий олимпиадаларда ғолибликни қўлга киритган 100 нафар ўқувчи иштирок этди. 
Халқаро ҳакамлар ҳайъати қарори билан олимпиаданинг 62 нафар иштирокчиси биринчи, иккинчи, учинчи даражали дипломлари, шунингдек, олтин, кумуш ва бронза медаллари билан тақдирланди.
Биринчи даражали дипломларни Ўзбекистон, Руминия, Россия ва Белоруссия ўқувчилари қўлга киритишди.
Иккинчи даражалии диплом билан 20 нафар ўқувчи, учинчи даражадаги билан 32 нафар ўқувчи тақдирланди.
Асосий мукофотлардан ташқари олимпиада совриндорлари Россиянинг исталган етакчи олий ўқув юртига имтиҳонсиз кириб, бепул ўқиш имкониятини қўлга киритади.

Ташкилий қўмита қарори билан 49-халқаро Менделеев олимпиадаси Татарстон пойтахти Қозонда бўлиб ўтади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1