1

Миллий боғ ҳудудидаги кўл махсус фильтр ёрдамида доимий тозаланиб туради

ЖАМИЯТ 21.05.2014, 14:01
Миллий боғ ҳудудидаги кўл махсус фильтр ёрдамида доимий тозаланиб туради

Бугунги кунда Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан барча вилоятларда янги маданият ва истироҳат боғлари очилиб, мавжудлари босқичма-босқич қайта таъмирланмоқда.

«Правда Востока» нашрининг хабар беришича, ҳудудий манзилли дастурда 225 та боғ мавжуд бўлиб, уларнинг 77 таси янгидан қурилиб, 105 таси капитал реконструкция қилинади, 29 таси эса капитал таъмирдан чиқарилади, қолган 14 тасида жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилади.

Юқорида келтирилган тадбирлар доирасида пойтахтимизнинг Алишер Навоий номидаги Миллий боғининг ҳудуди кенгайтирилиб, умумий майдони 90 метрга тенг фавворалар қурилди. Боғ ҳудудидаги кўлга махсус тозаловчи фильтрлар ўрнатилиб, янги аттракционлар ўрнатилди.

Бобур номидаги боғда эса «Сеул боғи»нинг қурилиш ишлари давом этмоқда. Унинг умумий майдони 17,5 га тенг бўлиб, боғдаги яшил ҳудуд етти гектарни ташкил қилади. Янги боғ икки мамлакат ўртасида дўстлик ва ҳамкорликни ривожлантиришда ўзига хос тимсол бўлиб хизмат қилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1