1

Хосни Муборак ва унинг икки ўғли озодликдан маҳрум қилинди

ДУНЁ 21.05.2014, 16:25
Хосни Муборак ва унинг икки ўғли озодликдан маҳрум қилинди

Миср собиқ президенти Хосни Муборак порахўрлик иши юзасидан 3 йилга озодликдан маҳрум этилди. Бундан ташқари у 21 миллион миср фунти (3 миллион АҚШ доллари) миқдорида жарима тўлаши лозим. Ушбу қарорни бугун Қоҳира жиноий суди қабул қилди, деб ёзади ИТАР-ТАСС ахборот агентлиги.  

Президент саройини реставрация қилиш пайтида амалга оширилган коррупция иши юзасидан суд иши ўтган йилнинг феврал ойида бошланган эди. Собиқ мамлакат раҳбари ва унинг икки ўғлини давлат хазинасидан президент саройини қайта таъмирлаш учун ажратилган маблағдан 125 миллион Миср фунт (18 миллион АҚШ доллари) миқдорида пул ўғирлаганликда айблашди. 
Айбланувчиларнинг адвокатлари уларга қўйилган айблов асоссиз эканлигини исботламоқчи бўлишди. Шу қаторда айблов қоғозидаги келтирилган бино президент саройига алоқаси бўлмаган разведка хизмати биноси эканлигини айтишди. Бироқ суд уларни айбдор деб топди.  

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1