АсосийДУНË

Корея клиникасида юз берган ёнғин 21 кишининг умрига зомин бўлди

Жанубий Кореянинг Чансон шаҳридаги клиникада юз берган ёнғин оқибатида 21 киши ҳалок бўлди...

Жанубий Кореянинг Чансон шаҳридаги клиникада юз берган ёнғин оқибатида 21 киши ҳалок бўлди яна 7 киши газдан заҳарланди. Улардан 6 нафари оғир аҳволда, дея хабар бермоқда ИТАР-ТАСС.

Ўт ўчирувчилар ярим соат давомида ёнғин билан курашишди. Биринчи ва иккинчи қаватдаги беморлар омон қолишди. Ҳалок бўлганларнинг аксариятини 70 – 80 ёшдаги қариялардир. Уларнинг кўплари инсульт ва бошқа оғир касалликларга чалинган, ўзи ҳаракатлана олмайдиганлар бўлган. Ҳалок бўлганлар орасида бир нафар ҳамшира ҳам бор.

    Бошқа янгиликлар