1

Улар ҳеч қачон улғаймайдилар!

ДУНЁ 31.05.2014, 09:52
Улар ҳеч қачон улғаймайдилар!

Ушбу саҳифамиз қаҳрамонлари ҳар биримиз учун узоқ йиллардан бери таниш ва қадрдон. Улар иштирок этган фильмлардаги ҳарбир лавҳа, ҳар бир жумла деярли ёд бўлиб кетган бўлсада, ҳар гал экранга худди биринчи маротаба кўраётгандек тикиламиз.  Йиллар давомида ушбу фильмларни кўриб миллионлаб томошабинлар вояга етишган бўлса-да, улар ҳамиша ана шундай  - ёш ва беғуборлигича қолиб кетишган.

ЎҒРИЛАРНИ АДАБИНИ БЕРГАН КЕВИН

Маколей Карсон Калкин  1980 йил 26 августда Нью-Йоркда актёр Кристофер Корнелиус Калкин ва Патриция Брентрап оиласида учинчи фарзанд бўлиб дунёга келди. У дунёга келган оила жуда ночор бўлиб, католик черковининг кичкина хонадонида яшашга мажбур эдилар...   

Маколей католик анъаналарига мувофиқ ўсиб улғайди. Тўрт ёшга тўлганда Нью-Йорк филармониясидаги «Bach Babies» спектаклида ижро этган илк дебют роли эди.

Кўп ўтмай, 1985 йилда «Ярим кечаси» ( The Midnight Hour) фильмида суратга тушди.  1990 йилда “Уйда ёлғиз” фильми экранларга чиққанидан сўнг Маколей бутун дунёга машҳур бўлиб кетди. Кўп ўтмай фильмнинг иккинчи қисми суратга олинди. Айнан шу фильмдаги Кевин Мак-Калистр роли учун у “Олтин глобус”ни қўлга киритди.

1998 йилнинг 21 июнида ўн етти ёшли актёр Маколей актриса Рейчел Майнерга уйланди. Ёш, тажрибасиз Маколей ва унинг рафиқаси 2002 йилда ажрашди.

Бугунгача элликдан ортиқ фильмларда суратга тушган Маколей бизга  асосан “Уйда ёлғиз” -1, “Уйда ёлғиз-2”, “Бойвачча Рич” фильмлари орқали яхши таниш.  

КАТТА БЎЛИШНИ ИСТАМАГАН ПАВЛИК

Фильмда ўзининг ниҳоятда зийраклиги, ёшига нисбатан кучли иқтидори билан нафақат нафақат тенгдошлари, балки катталарни ҳайратга солган Павлик Орлов катталар яшаётган дунёда бир муддат сайр қилиб, тўсатдан бахтли болаликнинг қадрига ета бошлайди. “Катта бўлишни истамайман” дейди у фильм охирида...

Айнан шу ёқимтой болакай ролини Кирилл Головко-Серский  ўйнаган бўлиб, у 1975 йил, 21 июнда таваллуд топган. “Кирилл Серский улғайганидан сўнг актёрлик соҳасида ижод қилишни истамайди ва ҳужжатларини тарих факультетига топширади. Бир оз муддат журналистика соҳасида ҳам ишлайди, сўнг ота-онасининг таклифи билан Москва бадиий академик театрида ўқийди. 1997 йилдан бошлаб Москванинг “Шар сирти” театрида ўз фаолиятини бошлаб, қатор фильмларда ҳам суратга туша бошлайди.

МАКТАБДАН КЕТИШГА МАЖБУР ҚИЛГАН РОЛ

“Гарри Поттер” ўз саргузаштлари билан нафақат болажонлар, балки катталарни ҳам экран қаршисига михлаб қўйгани рост.

Фильмдаги бош рол ижрочиси Дениел Редклиф 1989 йил 23 июлда Лондонда туғилган. Беш ёшга тўлганида эса актёрликка бўлган қизиқиш уни илк маротаба мактабда саҳналаштирилган маймунлар спектаклида иштирок этишига сабаб  бўлди.

Машҳур адиба Жоан Роулинг асари асосида ишланган, ёш сеҳргар ва унинг дўстлари ҳаётидан ҳикоя қилувчи “Гарри Поттер” сериясидаги фильмлар ёш актёрга оламшумул шон-шуҳрат олиб келди.

“Гарри Поттер” фильмининг суратга олиш ишлари бошланганида Дениел мактабдаги дарслардан озод этилган. Дениел рок мусиқаларининг ашаддий тингловчиси. Бугунгача Дениел йигирмадан ортиқ фильмларда суратга тушишга улгурди.   

БУРАТИНО БУГУН НИМА БИЛАН БАНД?

Дми́трий Влади́мирович Ио́сифов 1965 йил 22 октябрда, Белоруссиянинг Минск шаҳрида инженер ва биолог оиласида туғилган. Тўққиз ёшлигида режиссёр ассистентининг назарига тушган Дмитрий “Белорусфильм” киностудиясининг “Буратино” фильмига бош ролга таклиф этилади. 

Ушбу фильм болакайни бутун дунёга машҳур қилганидан сўнг, уни иккинчи бор “Буратинонинг саргузаштлари” фильмига, бошқа болакайнинг ўрнига рол ижро этишга таклиф этишади. Дмитрий навбатдаги фильмдаги ролини ҳам қойилмақом қилиб ижро этади. Илк ижодини Минскнинг театр студиясида бошлаган актёр, кейинчалик бошқа киностудиялар суратга олган кинокартиналарда ҳам суратга туша бошлайди ва  режиссёрлик соҳасида ҳам ўз тажрибасини ошира бошлайди.

Дмитрий ҳозир  ўзи режиссёрлик соҳасида фаолият юритяпти. Оилали, уч ўғилнинг отаси.

                                                                        Моҳичеҳра ЭШМИРЗАЕВА тайёрлади

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1