1

Сноуден Бразилиядан сиёсий бошпана сўради

ДУНЁ 02.06.2014, 13:39
Сноуден Бразилиядан сиёсий бошпана сўради

АҚШ махсус хизматининг собиқ ходими Эдвард Сноуден Бразилия ҳукуматидан сиёсий бошпана сўраб, расмий сўров жўнатди. Бу ҳақда Франс Пресс агентлиги хабар бермоқда. 

"Менинг Россиядан олган бошпана муддатим август ойида тугайди. Агар Бразилия менга бошпана тақдим этса, хурсандчилик билан таклифни қабул қилиб, Бразилияда яшаган бўлар эдим. Мен бир неча мамлакатларга расмий сўров юбордим, шу қатори Бразилияга ҳам", - дейди Сноуден. 

Агентликнинг ёзишича, Бразилия ташқи ишлар вазирлиги Марказий разведка бошқармаси ва Миллий хавфсизлик агентлигининг собиқ ходимидан расмий сўров олганини тасдиқламаган.
Шунингдек, Сноуден ўтган йили Гонконгдан Эквадор томон йўл олганини ва Москва орқали учмоқчи бўлганини айтди. Аммо, АҚШ ҳукумати унинг паспортини бекор қилишгач, Сноуден Россияда қолишга мажбур бўлган. Унинг фикрича, бу иш уни Россия жосуси сифатида кўрсатиш учун атайлаб қилинган.    

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1