Дубай вице-президенти ҳамда БАА Бош вазири шайх Муҳаммад ибн Рашид Ал-Махтум саҳрода қолиб кетган чет элликларга ёрдам берди, дея таъкидламоқда РИА Новости нашри.
Вице-президент сайёҳларнинг машинасини шатакка олиб, уларни қум барханидан олиб чиққан.
Сайёҳ Ҳанна Карен Арройо (Hanna Karen Arroyo) халоскорлари билан бирга тушган суратларини ўзининг Twitter саҳифасида эълон қилди.