Филиппиннинг Манила шахрида жойлашган Manila Pavilion мехмонхонасида ёнғин юз берди.
Аланга бинонинг иккинчи қаватидаги казинода содир бўлган. Reuters ахборот агентлиги воқеа туфайли 4 киши қурбон бўлгани тўғрисида хабар тарқатди. Қутқарув гуруҳи одамларни бинодан эвакуация қилди.
Ўт ўчирувчилар аланга билан узоқ олишиб, уни ўчиришга муваффақ бўлишди.






