Ҳиндистоннинг Шимла шаҳрида 113 йиллик эски паровоздан сайёҳларни жалб этишда кенг фойдаланилмоқда.
Гап шундаки, бир неча йиллардан буён яроқсиз ҳолда бўлган паровознинг керакли қисмлари таъмирланиб, эски темир йўл қатнови яна йўлга қўйилди.
Паровоз сайёҳларни Ҳимолай тоғларининг гўзал манзараси бўйлаб сайр қилдиради. Ҳозирга қадар 5 та рейс амалга оширилган бўлиб, бу қатновлар сайёҳларнинг қизиқишига сабаб бўлмоқда.






