“Наврўз” байрами арафасида Пойтахтимизда жойлашган “Меҳрибонлик уйлари” тарбияланувчиларига эътибор кўрсатиш мақсадида, Тошкент шаҳар адлия бошқармаси ташаббуси билан жорий йилнинг 13 – 19 март кунлари хайрия акцияси ўтказилди.
Акция доирасида 1 200 га яқин китоблар ва болажонларимизга керак бўлган ўқув қуроллари, эсдалик совғалари ва турли хилдаги уйинчоқлар тўпланди.
Тўпланган китоблар ва эсдалик совғалари Юнусобод туман 21-сон “Меҳрибонлик уйи” тарбияланувчиларига топширилди.






