АсосийJamiyat

Велоспортчилар Тошкентдан Чимкентга йўл олади

'Велоспортчилар Тошкентдан Чимкентга йўл олади'ning rasmi

Барчамизга маълумки, 2018 йил Қозоғистонда Ўзбекистон йили деб эълон қилиниши муносабати билан икки давлат ўртасида дўстона муносабатларни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашга қаратилган турли икки томонлама тадбирлар ўтказилмоқда.

Спорт бўйича ҳам қатор тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, улардан бири 24 март куни бўлиб ўтади.

Унда ҳаваскор велоспортчилар Қозоғистон Республикасининг Тошкент шаҳридаги элчихонасидан стартга чиқиб, Чимкент шаҳрига қадар 130 километрлик масофани босиб ўтадилар. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

    Бошқа янгиликлар