1

​Болливуд актёри Иррфан Хан оғир хасталикка чалинди

ДУНЁ 23.03.2018, 16:11
​Болливуд актёри Иррфан Хан оғир хасталикка чалинди

Болливуд актёри Иррфан Хан ўзининг Twitter аккаунтида шифокорлар унга нейроэндокрин саратони ташхисини қўйганини маълум қилди.

Камдан кам учрайдиган саратоннинг бу турида қонга гармонларни ишлаб чиқувчи ҳужайрлар зарарланган бўлади, дея хабар беради E-News.

51 яшар Иррфан Хан Болливуднинг 100 дан ортиқ фильмларида суратга тушган. Шунингдек, у Голливуднинг “Пи ҳаёти”, “Юра даври дунёси”, “Харобадан чиққан миллионер” ҳамда “Ғаройиб спайдермэн" фильмларида роль ижро этган.

“Кутилмаган воқеалар бизни улғайтиради”, деб ёзади актёр. - "Нейроэндокрин касаллигига учраганимни билиш жуда оғир, бироқ яқинларимнинг меҳри ва муҳаббати ҳамда ўзимда бу туфайли кашф этганларим юрагимда умид уйғотади”.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1