АсосийDunyo

Анқарада дунёдаги энг катта паҳлава тайёрланди

'Анқарада дунёдаги энг катта паҳлава тайёрланди'ning rasmi

Туркия пойтахти Анқарада дунёдаги энг катта паҳлава тайёрланди. Оғирлиги 515 кг бўлган ширинлик Гиннеснинг Рекордлар китобидан ўрин олди, дея хабар берди "Анадолу" агентлиги.

Паҳлава Анқара Савдо палатаси томонидан ташкил қилинган Travelexpo учинчи халқаро туристик кўргазмаси ва гастрономик фестивали доирасида намойиш қилинди.

Рекорд ўрнатиш учун гастрономик фестивалга бутун Туркиядан қандолатчилик санъати усталари тўпланишди.

Маълумот учун, пахлава – анъанавий турк десерти ҳисобланади, у писта ёнқоғлари билан тайёрланади.


    Бошқа янгиликлар