Шавкат Мирзиёев Россия Президенти ва халқига ҳамдардлик билдирди

СИЁСАТ 26.03.2018, 12:30
Шавкат Мирзиёев Россия Президенти ва халқига ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Кемерово шаҳрида рўй берган ёнғин оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинга мактуб йўллаб, Россия халқи, марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди.

Бу ҳақда Президент матбуот хизмати маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз аввалроқ, Якшанба куни Кемерово шаҳридаги 4 қаватли "Зимняя вишня" савдо марказида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар берган эдик. Ёнғин оқибатида 48 киши ҳаётдан кўз юмди.


Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1