АсосийSiyosat

АҚШ давлат котиби ўринбосари Томас Шеннон Ўзбекистонга келди

'АҚШ давлат котиби ўринбосари Томас Шеннон Ўзбекистонга келди'ning rasmi

Бугун, 26 март куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Афғонистон бўйича “Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик” мавзусидаги халқаро конференцияда иштирок этиш учун бугун Тошкент шаҳрига келган АҚШ давлат котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Томас Шеннонни қабул қилди.

ТИВ матбуот хизматидан маълум қилинишича, учрашув чоғида турли соҳаларда Ўзбекистон–АҚШ ҳамкорлигининг ҳолати ва ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинди.

Шунингдек, 27 март куни очиладиган юқори даражадаги Тошкент форумининг кун тартиби нуқтаъи назаридан халқаро ва минтақавий масалалар кўриб чиқилди.

Суҳбатда АҚШ элчиси Памела Спратлен иштирок этди.

    Бошқа янгиликлар