Дунёдаги энг кекса эркак оламдан ўтди

ДУНЁ 09.06.2014, 12:20
Дунёдаги энг кекса эркак оламдан ўтди

Апрел ойида Гиннес рекордлар китобига энг кекса эркак киши сифатида киритилган Александр Имич 112 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда АҚШнинг NBC телекомпанияси хабар берди. 

1903 йилнинг 4 февралида Польшада дунёга келган Имич кимёгар бўлган ва психология ҳақида бир неча китоблар ёзган. 1939 йилда нацистлар ҳужумидан сўнг у қисқа муддат собиқ иттифотда бўлиб, 1951 йил АҚШга учиб кетган. 

Айтиш керакки, Имич сайёрамиздаги энг кекса киши эмас. Ҳозирги кунда бир неча ёш катта бўлган кекса аёллар ҳам бор. Энг кекса аёл эса япониялик Мисао Окава март ойида ўзининг 116 ёшини қарши олди. 

Имичнинг вафотидан сўнг дунёдаги энг кекса эркак киши 111 ёшли япониялик Сакари Момои бўлди. У ҳам 1903 йилда дунёга келган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
+22.97° ҳаво очиқ
Валюта курси
11028.14
USD 17.69
10950.94
EUR 72.62
185.42
RUB -1.12
1