Тошкентда “Open Spring – Moviybahor” мусиқий байрами бўлиб ўтади

МАДАНИЯТ 27.03.2018, 09:59
Тошкентда “Open Spring – Moviybahor” мусиқий байрами бўлиб ўтади

OpenAir ва OpenMusic ташкилотчилари бўлган SOTHIS AEGIS ва "UzCongress" компаниялари “OpenSpring – Moviybahor” янги лойиҳасини тақдим этади, унда тингловчилар мусиқий муҳитда, уйғунлик ва ёрқин туйғуларда унутилмас дақиқаларни ўтказадилар.

"Мусиқани севувчилар ва мутафаккирлар туғилмайди, балки... Мусиқани севиш учун аввало уни тинглашимиз керак", - дейди буюк бастакор Дмитрий Шостакович. Ҳа, у ҳақ. Ахир, мусиқа оддий бир ҳодисадир, у профессионаллар ижросидагина мўъжизага айланади.

Лойиҳа ташкилотчиларининг асосий мақсади классик мусиқани севувчи мухлислар учун ўзига жалб этиладиган марказга айланиш, тингловчилар доирасини сезиларли даражада кенгайтириш, симфоник асарларга нисбатан муҳаббат уйғотиш ва уларни тушуниш қобилиятини ривожлантириш, шунингдек, Ўзбекистоннинг етакчи мусиқа гуруҳлари ва ижрочиларини танитиш, жаҳонга машҳур асарларни оммалаштиришдан иборатдир.

“OpenSpring – Moviybahor” ёш иқтидорли солистлар гуруҳини тўплаб, томошабинларни классик ва машҳур мусиқанинг энг яхши намуналари, унутилмас таассуротлари ва баҳор кайфиятлари билан таништириб, ёрқин, эсда қоларли дақиқаларни туҳфа этади.

Ахир баҳор фасли илҳомни, қизиқарли ҳодисалар ва таассуротларни уйғотадиган вақт. У атрофдаги ҳамма нарсани ўзининг ҳаётий ранги билан гуллаб-яшнатади, инсонни яшашга илҳомлантиради.

Бундан ташқари, ҳавода таралган баҳорий ифорни бутунлигича ҳис қилиб, барча ғам-қайғуларни унутган ҳолда Антонио Вивальдининг “Йил фасллари” циклига тегишли бўлган “Баҳор” мусиқасини тинглаш истаги туғилади. Мазкур асар чизилган ҳақиқий санъат асарини эслатади, оркестр дарё шовуллашини, қушларнинг сайрашини, момақалдироқнинг гумбурлашини, япроқларнинг шивирлашини ва бошқа ажойиб табиат ҳодисаларини ишончли тарзда етказиб беради.

А.Вивалдининг “Баҳор” мусиқаси “OpenSpring – Moviybahor” дастурини очиб беради. "Ишдаги ишқ”, “Чинор остидаги дуель", "Маҳаллада дув-дув гап" каби филмларга басталанган муҳаббат мусиқалари дастурни давом эттиради. Машҳур НиноРотонинг “Чўқинтирган ота”, Карлос Гарделнинг “Аёл ифори” фильмларидан ҳам мусиқалар янграйди.

Бундан ташқари, ўзбек санъаткорлари томонидан Франк Синатранинг "Myway" қўшиғи, D.Wарреннинг , "I don'twanttomiss a thing" машҳур хити, Эдуард Артемевнинг “"Полет на дельтаплане”, Уитни Хьюстоннинг машҳур ашулалари, "ModernTalking", АВВА гуруҳларининг композициялари ижро этилади. Концертнинг иккинчи қисми Шарқ мусиқаларига бағишланган. Унда машҳур миллий қўшиқлар ва мусиқалар янграйди.

Бутун оқшом давомида томошабинларни бу йил 80 ёшга тўлган Ўзбекистон Миллий симфоник оркестри хушнуд қилади. Таниқли хонанда ва мусиқачилар Ўктам Ҳакимов, Ҳуршид Иноғамов, Шуҳрат Зокиров, Ўзбекистон халқ артисти Муножат Йўлчиева, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Женисбек Пиязов, Обид Аcомов, Тоир Қўзиевлар, "Замин" гуруҳи, кичик дирижёр – Асадбек Аюбжонов, Россия Биринчи канали “Голос дети” телелойиҳасининг бешинчи мавсум иштирокчиси Сабина Мустаева, Камила Остонақулова, “Танго-магия” рақс мактабининг рақс дуети — Карина Каграмонова ва Растислав Вавиловлар иштирок этишади. Дирижёрлик пультини Халқаро танловлар лауреати Алибек Кабдураҳманов бошқаради.

Аммо томошабинлар билан бўладиган суҳбат анча олдинроқ, қизил гиламда, зал фойеси олиб борадиган майдонда бошланади, у ерда фотосессия қилиш ва мухбирларга интервю бериш мумкин бўлади. Томошабинларни фойеда жуда кўп кутилмаган ҳодисалар кутмоқда. Бу ер гуллар билан безатилган бўлиб, инсонга баҳорий кайфият бағишлайди.

Мухбирлар берган саволларга тўғри жавоб берган одамга мукофотлар топширилади. Бу ерда томошабинлар турли хил мусиқа асбоблари билан танишиш имкониятига эга бўлиб, ҳатто уларни чалиб кўришлари ҳам мумкин бўлади. Қўлларида скрипка, гитара, флейта ёки бошқа мусиқа асбоби бўлган "жонли ҳайкаллар" шаклидаги мусиқачиларни ҳам учратасиз.

Деворларга эса – мазкур мусиқа асбобларининг она ватани акси туширилган паннолар ўрнатилади. Сиз ўзингизнинг ҳақиқий оркестр дирижёри ролида синаб кўришингиз мумкин, шундан кейин махсус мониторда дирижёр таёқчасининг силтаниши кўрсатилган ёзув пайдо бўлади.

Бу вақт мобайнида мимлар томоша кўрсатади. Фоеда концертдан сўнг оркестр аъзолари билан учрашувлар ўтказиш, суратга, видеога олиш мумкин бўлади, интервьюлар давом этади. Бундан ташқари, сиз бу ердан баҳорий гулдасталарни харид қилишингиз ва смартфонингизга классик мусиқани юклаб олишингиз мумкин бўлади.

Мусиқа тингланг ва ўз ижодий асарингизги яратинг, суратлар чизинг. Мазкур суратда ҳаётда мавжуд бўлган воқеа-ҳодисаларни, гулларни, япроқларни ёки бошқа бирор нарсани тасвирларсиз, асосийси бу эмас, энг муҳими — қалбга эга бўлишдир!

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1