1

Тошкент халқаро конференциясида Президентимиз Шавкат Мирзиёев нутқ сўзламоқда

СИЁСАТ 27.03.2018, 10:47
Тошкент халқаро конференциясида Президентимиз Шавкат Мирзиёев нутқ сўзламоқда

“Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик” мавзуида Афғонистон бўйича юқори даражадаги Тошкент халқаро конференциясида Президентимиз Шавкат Мирзиёев нутқ сўзламоқда. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Давлатимиз раҳбари дастлаб анжуман иштирокчилари, барча меҳмонларни Ўзбекистон халқи номидан табриклади.

Президентимиз бугунги тадбир халқаро ҳамжамият томонидан Афғонистонда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш бўйича олиб борилаётган саъй-ҳаракатларнинг мантиқий давоми эканини қайд этди.

Афғонистон заминида низолар 40 йилдан буён давом этаётгани, “уруш олови” минглаб тинч аҳоли умрига зомин бўлаётганини, аллақачон низоларга чек қўйиш вақти келганини таъкидлади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1