1

Ҳиндистонда 20 дан ортиқ талабани дарё тўлқини оқизиб кетди

ДУНЁ 09.06.2014, 14:55
Ҳиндистонда 20 дан ортиқ талабани дарё тўлқини оқизиб кетди

7 июн куни Ҳиндистоннинг Беас дарёси 24 нафар муҳандислик коллежи талабаларини оқизиб кетди. Манали шаҳрига саёҳат учун келган талабалар қирғоқ бўйида расмга тушмоқчи бўлган вақтларида, дамбадан сув чиқарилиши натижасида ҳосил бўлган дарё тўлқини уларни бир неча сония ичида оқизиб кетган.

Маҳаллий ҳокимият вакиллари талабаларнинг баъзилари халок бўлганини тахмин қилишмоқда. Айти дамда қидирув қутқарув ишлари жадал равишда олиб борилмоқда.

18 нафар йигит ва олти нафар қизни қидирув ишлари давом этмоқда, деб хабар беради РИА Новости.
 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1