АсосийDunyo

Туркманистон қиймати 2 миллиард АҚШ долларига тенг халқаро порт очмоқчи

'Туркманистон қиймати 2 миллиард АҚШ долларига тенг халқаро порт очмоқчи'ning rasmi

Туркманистон Туркманбоши шаҳрида қурилган халқаро портни 2 май куни очишни режалаштирмоқда.

13 апрель куни ҳукумат мажлисида Бош вазир ўринбосари Решид Мередовнинг ҳисоботини тинглагач, президент Гурбангули Бердимухамедов минтақавий ва қитъалараро транспорт йўлида жойлашган Туркманистон бу соҳада ўз имкониятларини самарали ҳаётга татбиқ этишга интилаётганини таъкидлади.

Туркманбоши, собиқ Красноводск шаҳрида “Осиё дарвозаси” деб номланган денгиз порти мавжуд эди.

1991 йилга қадар Красноводск денгиз портига Доғистон, Махачқальа, Астрахан, Бакудан йўловчи кемалари келар эди. 33-35 та темирйўл вагонлари бўлган юк кемалари сузиб келарди.

Туркманбошида янги порт қурилиши 2013 йилнинг мартида бошланган эди. Қурилиш туркиялик тадбиркор Ахмет Чаликка тегишли "ГАП Иншаат" компанияси томонидан амалга оширилди.

    Бошқа янгиликлар