АсосийJamiyat

Урганчда уй-жой бўйича пора талаб қилган бир гуруҳ шахслар қўлга тушди

'Урганчда уй-жой бўйича пора талаб қилган бир гуруҳ шахслар қўлга тушди'ning rasmi

Урганч шаҳрида қурилаётган кўп қаватли уйларни бириктириш масалаларини кўриб чиқиш бўйича ҳудудий комиссия таркибидаги бир гуруҳ шахслар 2018 йил 10 апрель куни уй-жойга муҳтож бўлиб, мурожаат қилган фуқаро Х.Отажоновдан ажратилган бир хонали квартирани уч хоналисига алмаштириш масаласида ёрдам беришни ваъда қилиб, унинг ишончига кириб, 3 миллион сўм пулни қонунга хилоф равишда олаётганида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан фош этилди.

ЎзА хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан, бир гуруҳ шахсларга нисбатан фирибгарлик бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар