1

Австриянинг “Society” журнали бош муҳаррири Хоразмга ташриф буюрди

ЖАМИЯТ 19.04.2018, 09:49
Австриянинг “Society” журнали бош муҳаррири  Хоразмга ташриф буюрди

Жорий йил 12 апрель куни эрталаб Австриянинг “Society” журнали бош муҳаррири ва таъсисчиси Гертруд Тауҳаммер Тошкент-Урганч авиарейси орқали қадимий Хоразм вилоятига ташриф буюрди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Меҳмон "Урганч" Халқаро аэропортининг расмий делегациялар залида юқори савияда кутиб олинди.

Шундан сўнг, меҳмон очиқ осмон остидаги музей-шаҳар "Ичан қалъа" давлат музей қўриқхонаси томон йўл олди.

Меҳмон учун гид-таржимон ҳамкорлигида экскурсия ташкил этилиб, эксрурсия давомида меҳмон музей қўриқхонадаги тарихий обидаларни суратга олиш ишларини ҳам олиб борди. Гертруд Тауҳаммер Хива шаҳридаги бир-биридан мафтункор тарихий обидалар, бой тарих дунёнинг барча бурчакларидан янада кўпроқ сайёҳларни чорлашини ишонч билан таъкидлади.

Бундан ташқари меҳмон тушлик ва кечки овқат пайтида Хоразмнинг ширин миллий таомларидан, фольклор жамоалари чиқишларидан баҳраманд бўлганидан сўнг гастрономик туризмни янада ривожлантириш учун Хоразм вилоятида барча имкониятлар мавжудлиги ва уйга қайтиши билан Ўзбекистон ҳақида тайёрланадиган мақолада бунга алоҳида эътибор қаратишини айтиб ўтди.

Ташриф давомида Гертруд Тауҳаммер Хива шаҳрида вилоятдаги туризм соҳаси тадбиркорлик субъектлари вакиллари билан учрашди. Давра суҳбатида туризм соҳасида икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш, Австрия туристик операторлари билан бевосита алоқаларни йўлга қўйиш ва улар учун ахборот турларини ташкил этиш каби масалар муҳокама этилди. Вилоят туристик ташкилотлари Гертруд Тауҳаммер орқали Австриялик ҳамкасбларини ва оммавий ахборот воситалари вакилларини Хоразм вилоятига таклиф қилишди.

Эртаси куни эрталаб меҳмон ижобий таассуротлар ила Тошкент шаҳрига жўнаб кетди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1