1

Ўзбекистонда тизза бўғимларини даволашнинг янги усули кашф қилинди

САЛОМАТЛИК 25.06.2014, 06:53
Ўзбекистонда тизза бўғимларини даволашнинг янги усули кашф қилинди

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг травматология-ортопедия илмий тадқиқот институтининг бир қатор ҳодимлари томонидан тизза бўғимларидаги букилувчи нуқталарни даволаш бўйича янги жарроҳлик амалиёти усул таклиф қилинди. Бу хақда uz24.uz сайти хабар беради.

Тизза бўғимларидаги нуқсонлар жароҳат оқибатида пайдо бўлиши ёки туғма орттирилган бўлиши ҳам мумкин. Шу аснода кашфиёт тиббиётда ва травматологияда, хусусан тизза бўғимларининг эгилувчанлини таъминлашда катта аҳамият касб этади.

Жарроҳлик йўли билан амалга ошириладиган ушбу амалиётда тизза бўғимининг жароҳатланган жойи ҳаракат чоғидагидек ҳолатда тикилади. Бу эса ўз ўрнида тизза бўғимларда асоратларнинг қолишини олдини олади.

Кашфиёт муаллифлари Мурод Ирисметов ва Мирзоҳид Расуловлар ушбу ихтиро учун № IAP 04870  патентини қўлга киритишди.


 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1