1

Исландияда мусулмонлар 21 соат давомида рўзадор бўладилар

ДУНЁ 30.06.2014, 13:45
Исландияда мусулмонлар 21 соат давомида рўзадор бўладилар

Ҳозирги кунда ер экваторининг шимолий кенгликларида ҳаво ҳарорати иссиқ ва кунлар узун, аксинча ер экваторининг жанубий кенгликларида ҳаво совуқ, кунлар эса қисқа. Шу нуқтаи назардан бу йилги Рамазон ойида Исландия пойтахти Рейкьявикдаги мусулмонлар 21 соат давомида рўзадор бўладилар.Бу ҳақда Muslim.uz сайти хабар бермоқда.

Ер шарининг энг жанубий шаҳарларидан бўлган Янги Зеландия пойтахти Веллингтонда бу йилги рўзадорлик вақти 9 соат давом этади. Исландияда мусулмонларнинг аниқ сони маълум эмас, 320 000 аҳолиси бўлган бу давлатда тахминан 2000 га яқин мусулмон бор ва уларнинг аксарияти пойтахтда яшайди. Янги Зеландияда 30 000 – 40 000 атрофида мусулмонлар яшайди, бу - давлатнинг умумий аҳолисини 10 – 15 фоизини ташкил қилади.

Яна бир қизиқ маълумот, бу йилги Рамазон ойи Россиянинг Мурманск шаҳрида оқ тунларга тўғри келади. Бу дегани Мурманскда кун ботмайди! Мурманскдаги мусулмонлар ўзларига яқин бўлган бошқа (кун ботадиган) шаҳардаги ифторлик вақти билан оғиз очадилар.

Юртимиз мусулмонлари эса бу йилги Рамазоннинг дастлабки кунларида 16 соат 38 дақиқа рўзадор бўлсалар, муборак ой охирига бориб рўзадорлик 16 соат 2 дақиқани ташкил этади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1