1

Пенсия ёшини босқичма-босқич ошириш таклиф этилмоқда

ЖАМИЯТ 29.04.2018, 20:44
Пенсия ёшини босқичма-босқич ошириш таклиф этилмоқда

Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Давлат пенсия таъминоти тизимини ислоҳ қилиш концепциясини ишлаб чиқди, деб ёзади Norma.

Унда, хусусан, қуйидагилар назарда тутилади:

  • 35 йилдан ортиқ иш стажининг ҳар бир тўлиқ йили учун пенсия миқдорини ўртача ойлик иш ҳақининг 2%ига ошириш;
  • 54 ёшда пенсияга чиқиш ҳуқуқига эга бўлган, бироқ пенсияни умумбелгиланган ёшдан кейин расмийлаштирган аёлларнинг пенсияларига устамалар;
  • пенсия тайинланадиган санада қонун ҳужжатлари билан белгиланган энг кам иш ҳақининг 8 бараваридан 12 бараваригача миқдордаги пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун қабул қилинадиган ўртача ойлик иш ҳақи миқдорини ошириш;
  • пенсия ёшига тўлган, бироқ зарур меҳнат стажига эга бўлмаган фуқароларга давлат пенсияларини ҳисоблашда стажнинг ҳар бир етишмаётган ойи учун Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари суммасини бир марталик тартибда тўлаш ҳуқуқини бериш;
  • ишловчи эр (хотин)га меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларидан ишламаётган хотини (эри) учун ихтиёрий асосда Пенсия жамғармасига қўшимча суғурта бадалларини тўлаш ҳуқуқини бериш;
  • ёшга доир пенсия тайинлаш учун талаб этиладиган энг кам стажни (7 йил) ошириш;
  • пенсия ёшини жаҳондаги ўртача даражага ва бошқа ўлчовларга етказиш учун босқичма-босқич ошириш.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1