АсосийJamiyat

9 май куни Самарқандда ҳам ғалаба паради ўтказилади

'9 май куни Самарқандда ҳам ғалаба паради ўтказилади'ning rasmi

Самарқанд вилоятида 9-май – Хотира ва қадрлаш куни тантаналарига тайёргарликлар давом этмоқда.

Шодиёна куни Моматсаро она ҳайкалига гул қўйиш маросими ўтказилгач, Кўк сарой майдонида Иккинчи жаҳон уруши даврининг ҳарбий техникаси намойиш этилади.

Парадда уруш қатнашчилари ва меҳнат фронти фахрийлари электрокарларда ўтишади. Шунингдек, уларни дала ошхонасида тайёрланган таомлар билан сийлашади.

"Зарафшон" нашри хабарига кўра, тадбирда “Нуроний” жамғармасига 16 та “Damas” ва битта “Captiva” автомобиллари топиширилиши маросими ўтказилади.

Фахрий нуронийлар учун “Боғишамол Гарден”да дастурхон ёзилади.

    Бошқа янгиликлар