АсосийDunyo

Аллигаторлар табиий шароитда яшашлари учун дарёга қўйиб юборилди

'Аллигаторлар табиий шароитда яшашлари учун дарёга қўйиб юборилди'ning rasmi

Хитойнинг Янцизидарёсида тобора йўқолиб бораётган аллигаторларнинг яна 6 таси табиий шароитда яшашлари учун дарёга қўйиб юборилди, деб хабар берди Lenta.ru нашри.

Хитойнинг Анху провинциясидан оқиб ўтувчи Янцизидарёсига қўйиб юборилган 6 нафар аллигаторларнинг ҳар бирига махсус электрон чип ўрнатилди. Эндиликда уларнинг хатти-ҳаракатларини масофадан туриб кузатиш мумкин.

Аллигаторларнинг бу тури тобора камайиб бормоқда, улар дунёдаги энг хавфли 23 турдаги тимсоҳлардан бири ҳисобланади. Ҳозирда уларнифақат Хитойдагина учратиш мумкин.

Жониворлар дарёга қўйиб юборишларидан аввал табиий шароитга кўникишлари учун бир қатор машқлар ўтказилди. Бунга қадар улар мамлакатда ягона бўлган сунъий наслчилик базасида сақланган.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, аллигаторлар табиий шароитда яхши кўпаяди. Бу турдаги жониворлар 1972 йилдан бери биринчи даражали ҳимоя остига олинган. 2002 йилдан буён уларни кўпайтириш устида тадқиқотлар олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар