Туркия пойтахти Анқара шаҳрида ёққан ёмғир натижасида сув тошқини содир бўлди, деб хабар берди Лента.ru нашри.
Табиий офат оқибатида бир қатор талофатлар келиб чиққан.
Кучли жала ёғиши оқибатида кўчаларни сув босган. Тошқин бир нечта автомобилларни оқизиб кетган. Унинг ичида бўлган одамлар машинадан тушиб, қутилишга уринишган. Хабар берилишича, уйлар ва биноларнинг биринчи қавати ҳамда ертўлалар сув остида қолган.
Одамлар эса биноларнинг юқори қаватларига чиқиб жон сақлашган. Хусусий дўкон эгалари энг кўп зарар кўргани қайд этилмоқда. Анқара ҳокими Мустафо Тунанинг баёнотига кўра, табиий офат натижасида олти киши жабрланган ва уларнинг аҳволи унчалик оғир эмас. Қурбонлар йўқ. Кучли жала асосан Анқаранинг Мамақ туманида кузатилган. Қолган туманларда деярли талофатлар йўқ. Ҳозирда биноларни сувдан тозалаш ва кўчаларда қатновларни тартибга солиш ишлари олиб борилмоқда.






