АсосийDunyo

Қирол оиласига 300 йил хизмат қилган жавоҳир кимошди савдосига қўйилади (Видео)

'Қирол оиласига 300 йил хизмат қилган жавоҳир кимошди савдосига қўйилади (Видео)'ning rasmi

Farnese Blue деб номланган нафис кўк бриллиант Farnese Blue 300 давомида қирол оиласига хизмат қилиб келган. Энди эса ушбу жавоҳир Женевада кимошди савдосига қўйилади, дея маълум қилмоқда News.day.az нашри.

Жавоҳирот Ҳиндистондаги Голконд олмос конидан топилди.

Бриллиант олти карат деб ўлчанмоқда.

XVIII аср бошида бриллиантни Испания қироли Филипп V нинг турмуш ўртоғи Изабелла Фарнизага ҳадя этишганди. Шундан сўнг ушбу қимматбаҳо зийнат буюмига қироличанинг кўплаб авлодлари эгалик қилган.

15 май куни Женевада бўлиб ўтадиган Sotheby's кимошди савдоси ходимлари Farnese Blueни 5-6 миллион долларга баҳолаш илинжида.


Бошқа янгиликлар