1

Японияда офтоб уриши оқибатида уч киши ҳалок бўлди

ДУНЁ 15.07.2014, 15:14
Японияда офтоб уриши оқибатида уч киши ҳалок бўлди

Ўтган ҳафта Японияда офтоб уриши оқибатида 3 киши ҳалок бўлди, 2,4 минг киши шифохонага етказилган.

Бу ҳақда биринчи ёрдам кўрсатишга ёрдам бераётган ўт ўчириш хизмати бошқармаси хабар бермоқда. Беморларнинг 50 нафари узоқ муддатли даволаниш муолажаларига муҳтож.

Сўнгги кунларда Японияда ҳаво ҳарорати цельсий бўйича 36 даражадан пастлаётгани йўқ.

Ҳалок бўлганлар ва шифохонага етказилганларнинг кўпчилиги 65 ёшдан юқори бўлган қариялардир.

Япония ҳукумати аҳолини кўпроқ сув ичиш ва кўчага бошни офтобдан сақлаб чиқишга чақирди.  

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1