Украина ҳудудида қулаган Малайзия лайнери уриб туширилганлиги тахмин қилинмоқда

ДУНЁ 18.07.2014, 16:08
Украина ҳудудида қулаган Малайзия лайнери уриб туширилганлиги тахмин қилинмоқда

Вазиятга берилган дастлабки баҳога кўра, Украина ҳудудида қулаган Малайзия лайнери уриб туширилган бўлиши мумкин, деб ҳисобламоқда Европа Иттифоқи. Бу ҳақда ЕИ юқори лавозимдаги вакилларига таяниб “РИА Новости” хабар бермоқда. 

“Тергов иши самолёт урилгани ростлиги ва ким айбдорлигини аниқлайди”,-деди Европа Иттифоқи вакили. 

Euronews хабар беришича, гувоҳлар самолётдан аввал ерга жасадлар ва буюмлар қулаганини айтишган. Бу эса ўз навбатида самолёт ҳавода портлаганидан дарак беради.

Самолёт Украина-Россия чегарасига яқин бўлган ҳудудда ҳалокатга учраган. АҚШ сиёсатчилари лайнер зенит ракеталари ёрдамида уриб туширилганини айтишмоқда, дея хабар беради CNN телеканали. Россия қуролли кучлари ҳам Украина қуролли кучлари ҳам зенит ракеталарига эга.    

Эслатиб ўтамиз, Амстердам-Куала-Лумпур рейси бўйича учган Malaysia Airlines авиакомпаниясининг Boeing 777 самолёти 17 июль куни Украинанинг Донецк  вилоятида қулади.  Лайнер бортида бўлган барча 298 киши ҳалок бўлган.  

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1