Айни пайтда Францияда пауэрлифтинг бўйича Европа очиқ чемпионати бўлиб ўтмоқда. Ушбу мусобақада ўзбекистонлик паралимпиячилар ҳам иштирок этишмоқда.
Наманган вилоятидан терма жамоага жалб этилган Шаҳзода Мамадалиева -45кг вазн тоифасида ғолибликни қўлга киритди, деб хабар бермоқда МОҚ матбот хизмати.
Маълумот учун, мусобақада 40 мамлакатдан 250 нафарга яқин спортчи ўз омадини синаб кўрмоқда.
Мусобақа 29 майга қадар давом этади.






