1

Хоразмда туристик полиция постлари ташкил қилинди

ЖАМИЯТ 29.05.2018, 22:24
Хоразмда туристик полиция постлари ташкил қилинди

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 23 ноябрдаги «Бухоро, Самарқанд, Хива ва Шаҳрисабз шаҳарларида хавфсиз туризмни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 939-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида тегишли ташкилотлар томонидан бир қанча амалий ишлар олиб борилмоқда. Хоразм вилоятида хавфсиз туризм дастури ижроси юзасидан Эзгулик патрули, Туристик полиция постлари ташкил қилинди. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Ички ишлар бошқармасининг хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси таркибида фаолият кўрсатувчи эзгулик патруллари Урганч ва Хива шаҳарларида жамоат тартибини сақлаш, хорижий сайёҳларга зарур хизматлар кўрсатиш билан шуғулланади. Бунинг учун улар замонавий алоқа воситалари, хизмат анжомлари билан таъминланган ва мазкур хизматга хорижий тилларни мукаммал биладиган малакали ходимлардан таркиб топган.

Мазкур хизмат вакиллари хорижлик ва ички туристларга зарурий барча хизматлар кўрсатиб келмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1