АсосийSport

Роналдунинг онаси ўғлининг Англияга қайтиши мумкинлиги ҳақида гапирди

'Роналдунинг онаси ўғлининг Англияга қайтиши мумкинлиги ҳақида гапирди'ning rasmi

“Реал” ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг онаси Долореш Авейру ўғлининг ПСЖ клубига ўтиши ҳақидаги хабарларга изоҳ берди, деб ёзади Оламспорт нашри.

Аввалроқ парижликлар 33 ёшли португалиялик учун йилига 45 миллион евро маош беришга тайёр экани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

“Менга Париж ёқади. Францияга саёҳат қилишни яхши кўраман, у ерда мени доим илиқ кутиб олишади. Очиғини айтсам, Криштиану ПСЖга ўтмоқчи бўлса, унга қаршилик қилмайман. Аммо унинг “Манчестер Юнайтед”га қайтишини истардим”, — деди Авейру.

    Бошқа янгиликлар