Шоазим Мунавваров: Ҳозирда дунё бўйича Шарқ меросига бўлган қизиқиши тобора ортиб боряпти

МАДАНИЯТ 31.05.2018, 16:21
Шоазим Мунавваров: Ҳозирда дунё бўйича Шарқ меросига бўлган қизиқиши тобора ортиб боряпти

Аввал хабар берилганидек, жорий йилнинг 6-8 июнь кунлари Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида “Ўзбекистон маданий мероси — халқлар ва мамлакатлар ўртасидаги мулоқотга йўл” Иккинчи Халқаро Конгресси ўтказилади.

Конгрессда Ўзбекистон ва хорижий мамлакатлар олимлари, экспертлари, дипломатлари, давлат ва жамоатчилик арбоблари иштирок этиши кутиляпти. Улар орасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ислом цивилизацияси маркази директори Шоазим Мунавваровҳам бор. Кутилаётган йирик маданий тадбир олдидан олим шундай дейди:

— 6-8 июнь кунлари Санкт-Петербургда бўлиб ўтадиган “Ўзбекистон маданий мероси — халқлар ва мамлакатлар ўртасидаги мулоқотга йўл” халқаро анжуманида 30 дан ортиқ мамлакатлардан 200 га яқин иштирокчи қатнашиши кутиляпти. Ану шу омилнинг ўзиёқ Ўзбекистондаги диний –амалий-маърифий меросга қаратилаётган эътибор бутун дунёни қанчалик қизиқтираётганидан далолат.

Маълумки, Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Ислом цивилизацияси маркази ташкил этилди. Уларнинг асосий вазифалари қилиб ўтмиш меросини ўрганиш, уларни тарғиб қилиш, сақлаш ва ислом динининг асл моҳиятини халқимизга, айниқса, ёшларга етказиш вазифалари қўйилди.

Маданий меросимизнинг жуда катта қисми чет эллардаги музейларда турли тарихий сабабларга кўра сақланиб келиняпти. Мана шу меросимиз билан халқимизни таништириш борасида шу кунгача Конгресс ташкилотчилари, иштирокчилари томонидан катта ишлар амалга оширилди. 10 томдан ортиқ тўпламлар нашр этилди ва халққа, ташкилотларга тарқатилди. Бу жуда катта амалий иш. Эндиликда бу ишларни давом эттириш мақсадида навбатдаги Конгресс ташкил этилмоқда. Ўйлайманки, бу гал ҳам кўзланган мақсадларга эришилади ва муваффақиятли ўтади.

Март ойида Лондонда бўлиб қайтдик. Шунда Буюк Британия парламенти аъзоси Муҳаммад Илтаф Шайх жаноблари биз билан учрашувда: “Имом Бухорий авлодлари, яъни ҳозирги ўзбеклар Бухорий асарларини нашр қилиш, шарҳлаш ва тарқатишнинг маънавий ҳуқуқига биринчи навбатда даъво қила оладилар. Ва шунга муносиблар”, деган фикрни билдирдилар.
Жаҳон бўйича ҳозирда Шарқ меросига, қўлёзмаларига бўлган қизиқиш тобора ошиб боряпти. Шунга муносиб равишда республикамизда улкан ижобий ишлар олиб бориляпти. Бу ишлар ҳақида биз Конгресс давомида иштирокчиларига маълумот тақдим қилиш ниятидамиз.

Конгресс дастурига яна бир ғайриоддий тадбир киритилган. Бу Санкт-Петербургда Бухоро амири Саид Абдулаҳадхон томонидан вақф тарзида қурилган масжидга ташрифдир. Очиғи, бу ҳақда қисқа маълумотларга кўзимиз тушган бўлсада, лекин шу вақтгача катта аҳамият берилмаганди. Масжидни яқиндан ўрганиш, унинг меъморий жиҳатларини кўриб чиқиш масаласи қўйилмаган эди. Мана энди ана шу камчиликнинг ўрни тўлдирилади. Чунки нима бўлганда ҳам масжид ҳам бизнинг ўтмишдаги меросимиз ҳисобланади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1