1

ССВ Сирдарё вилоятида сибирь куйдиргиси тарқалганини расман тасдиқлади

САЛОМАТЛИК 05.08.2014, 17:17
ССВ Сирдарё вилоятида сибирь куйдиргиси тарқалганини расман тасдиқлади

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Сирдарё вилоятида сибирь куйдиргиси билан 9 киши зарарланганини расман тасдиқлади. Бу ҳақда Uz24.uz нашри хабар бермоқда.

Хабарда ёзилишича, касаллик жорий йилнинг июнь ойида Хуснобод  қишлоғида шоҳли молларда кузатилган. Сўнггра ушбу касаллик одамларда ҳам кузатилган. 9 киши ушбу ташҳис билан маҳаллий шифохонанинг инфекцион бўлимига етказилган.

Қайд этишилича, ҳозирга келиб, барча беморлар яхши аҳволда шифохонадан чиқарилган.

Сирдарё вилоятида гўшт маҳсулотлари бозоридаги вазиятни ўнглаш учун эпидемияга қарши комиссия маҳаллий ҳокимят органларига гўшт савдоси, гўшт маҳсулотлари ва савдо расталарида назорат ўтказиш буюрилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1